52952

Тошкентда 3 транспорт иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ўзбекистон 30 апрель 11:15 547

29 апрель куни соат тахминан 19:40 да Тошкентдаги Оҳангарон йўлида скутер, «Тико» автомашинаси ва 44-йўналишда ҳаракатланадиган автобус йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада скутерни бошқариб кетаётган 34 ёшли А.А. воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг ҳамда «Тико» ва автобус ҳайдовчиларининг сўзларига кўра, скутер светафорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтаган «Тико» машинаси билан тўқнашган ва бошқарувни йўқотиб, ўнг томонида ҳаракатланиб келаётган автобусга бориб урилган. ЙТҲнинг дастлабки сабаби, скутер ҳайдовчиси оралиқ масофага амал қилмаган.

Изоҳ билдириш