52901

МИБ тадбиркорга 757,2 млн. сўм ундириб берди

Ўзбекистон 26 апрель 13:33 326
Фото: Asr.Uz

Суд қарорига асосан қарздор “Халқабад пахта тозалаш” АЖ дан ундирувчи “Сапалы қурылыс” МЧЖ фойдасига жами 757,2 млн. сўм қарздорлик ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо бўйича бўлим депозит ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлардан ундирувчининг ҳисоб рақамига 60 млн. сўм, кейинчалик 29,5 млн. сўм ўтказиб берилади.

Бундан кейин, қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли бўлган 249,9 млн. сўмлик 6 та автотранспорт воситаси хатловга олиниб, электрон онлайн-аукцион орқали савдога чиқарилади.

28.03.2019 йилда ўтказилган аукцион савдоларида 4 та Дамас русумли автотранспорт воситаси сотилиб, сотувдан келиб тушган пул маблағларидан 01.04.2019 йили 148,6 млн. сўм, 04.04.2019 йили 49,5 млн. сўм ундирувчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Туман бўлими давлат ижрочиларининг олиб борилган саъй-ҳаракатлари натижасида бўлим депозит ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлардан 19.04.2019 йили ундирувчининг ҳисоб рақамига 469,5 млн. сўм ўтказиб берилиб, жами бўлиб “Сапалы Курылыс” МЧЖнинг фойдасига 757,2 млн. сўм тўлиқ ундириб берилди ҳамда ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.

Изоҳ билдириш