52896

Тошкентда совуқ сув нархи оширилди. Хабар аҳолига бир кун ўтгач эълон қилинди

Ўзбекистон 26 апрель 13:25 417

Тошкент шаҳрида совуқ сув нархи 24 апрелдан эътиборан ошди. Бу ҳақда «Сувсоз» томонидан бир кундан сўнг расмий хабар берилди.

Ажабланарли томони тарифлар кўтарилган ҳақида аҳолига 25 апрель куни эълон қилинган. Янги тарифлар Тошкент шаҳар ҳокимининг 2 апрель кунги қарори асосида жорий этилган. Яъни, пойтахт ҳокимлигида ушбу маълумотни аҳолига етказиш учун бир ой вақт бўлган.

Тошкент шаҳрида совуқ сув учун қуйидаги тариф ўрнатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йилнинг 12 январдаги №69 сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрида совуқ сув етказиб бериш учун 2018 йилдаги тарифга нисбатан 1 метр куб учун 100 сўм миқдорида устама ҳақ қўшилади» .

Хусусий уйларда:

Канализация ўтказилган уйда 1 метр куб учун = 715 сўм

Канализация ўтказилмаган уйда 1 метр куб учун = 380 сўм.

Кўп қаватли уйларда:

Марказлашган иссиқ сув таъминоти бор уйда 1 метр куб = 1050 сўм.

Марказлашган иссиқ сув таъминоти бўлмаган уйда бир метр куб = 715 сўм.

Шунингдек канализация ўтказилган хусусий уйларда ички водопровод, раковина, унитаз, ванна (ҳаммом) ёки ички сув иситиш тизимига эга душ бўлган тақдирда бир киши учун 1 майдан эътиборан 10 116,43 сўм тўланади. Тариф кўтарилгунга қадар 8933,22 сўм бўлган. 2019 йилнинг апрел ойидан эса 9083,15 сўм бўлди.

Изоҳ билдириш