52851

«Ҳаж» сафарини амалга ошириш нархи арзонлаштирилди

Ўзбекистон 24 апрель 9:53 953
Фото: religions.uz

Жорий йилдан «Ҳаж» сафарини амалга ошириш нархи 10 миллион сўмга, «Умра» сафарини амалга ошириш нархи эса 1,3 миллион сўмга арзонлаштирилди.

2018 йилда фуқароларимиз учун «Ҳаж» зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан 42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди.

Жорий йилдан ўзбекистонлик мусулмонлар учун ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди, яъний ҳаж ибодатини амалга оширишни 10 миллион сўмга арзонлаштирилган. “Ҳаж-2019” мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди, деб хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

Бундан ташқари, “Ҳаж-2018” тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтириб берилди.

Изоҳ билдириш