52838

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 23 апрель 11:02 729

2019 йилнинг 16 апрель куни соат 16.00лар атрофида М39 йўли, яъни Тошкент-Термиз йўли бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ВАЗ 2106 русумли транспорт воситаси Вилоят ИИБ ЙХХБ ЙПХБ 1-отряд ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилиб, текширилганда ҳайдовчида зарурий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланади.

Натижада автомашина жарима майдончасига жойлаштирилиб, зарурий текширувдан ўтказилади. Транспорт воситасини бошқариб келаётган Р.Ю. инспекторга машинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 500000 сўм пул таклиф қилади.

Шунингдек, ҳайдовчи текшириш жараёнида автомашина салонида аниқланган 30 грамм сариқ металлдан ясалган қиммабаҳо буюмларнинг кимга тегишли эканини билмаслигини маълум қилади. Инспектор мурожаатидан сўнг пора сифатида берилмоқчи бўлинган пул ва қимматбаҳо буюмлар ашёвий далил сифатида олиниб, вилоят ИИБ ЖКБ ходимлари билан ҳамкорликда суриштирув ишлари олиб борилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Р.Юга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш