5283

Амударё туманида 21 та суннат ва 12 та никоҳ тўйи ўтказилди (фото)

Ўзбекистон 28 апрель 12:14 277

Амударё туманида шу йилнинг 26 апрелида «Бек» тўйхонасида 21 нафар боланинг суннат тўйлари, 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйлари ўтказилди. Бу ҳақида «amunews.uz»га таяниб, хабар беради «KRuz.uz».

Дастлаб улар туманнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиб, Хотира майдонидаги ёдгорлик пойига гуллар қўйди. Сўнгра уларга жомеъ масжидда шаръий никоҳ ўқилди. Тўй болалар эса истироҳат боғи ва кўчма ҳайвонот боғини сайр қилди.

Муҳташам тўйхона олдида келин-куёвлар ва тўй болаларни санъаткорлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари уларни ҳаётидаги унутилмас кун билан самимий қутлади.

Фото: «amunews.uz»

Шундан сўнг тўй болаларга велосипедлар ва эсдалик совғалари, келин-куёвларга мебеллар жамланмаси сертификати ва никоҳ узуклари совға қилинди. Тўйболалар номига «Халқ банки»нинг туман бўлимида очилган ҳисоб рақамларининг ҳар бирига 1 миллион сўм ўтказилган омонат дафтарчалари топширилди.

Никоҳ тўйлари ўтаётган келин-куёвларнинг иш билан таъминланганлик ҳолати ўрганиб чиқилиб, ишсизлари ишга жойлаштирилди. Сўнгра туман ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳи қонуний қайд этилиб, никоҳ гувоҳномалари топширилди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш