52825

Ўзбекистонда қидирувга берилган жиноятчи Россияда қўлга олинди

Ўзбекистон 22 апрель 22:42 1 135

Ўзбекстонлик Россия Федерацияси ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББнинг сўровига кўра қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 25 ёшли наманганлик Исломжон И. Ўзбекистон ЖК 169-моддаси (“Ўғрилик”) ва 227-моддасида (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш”) кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган

Қўлга олинган шахсга нисбатан суд ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллаган.

Хабарда қўлга олинган шахс Ўзбекистондан четда бўлганлигига қарамасдан, унинг турар жойи Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг россиялик ҳамкасблари билан йўлга қўйилган ҳамкорликлари натижасида аниқлангани таъкидланган.

Изоҳ билдириш