52639

Тошкент ҳудуди кенгайтирилади

Ўзбекистон 17 апрель 7:55 691

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати маълум қилди.

Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Сергели тумани таркибига ўтказилади.

Ўтказиладиган қишлоқда 4 та МФЙ («Пастдархон», «Юқоридархон», «Чорбоғ», «Боғзор») мавжуд бўлиб, ҳудуди 428 гектарни ташкил этади.

Аҳоли сони 11935 нафар, хонадонлар сони 2242 та.

 

Изоҳ билдириш