52560

ИИББ Тошкентда аёвсиз калтакланган тадбиркор юзасидан расмий маълумот берди

Ўзбекистон 12 апрель 7:52 681

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда тадбиркорнинг аёвсиз калтакланиши юзасидан маълумот берди.

Интернет тармоғида 34 ёшли тадбиркор Анвар Ражабовга тан шикастлари етказган шахсларга гўёки чора кўрилмаётгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқ, дейилади хабарда.

8 апрель кунидан 9 апрелга ўтар тунда, тахминан соат 1:30 да Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига тан шикастлари билан эркак киши келиб тушгани тўғрисида хабар келди. Терговолди текшируви давомида маълум бўлишича, шу тунда Учтепа тумани 25-кварталидаги эски 2-сон таксопарки биносида фаолият олиб борувчи цехлар ишчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шовқинга 3-қаватдаги цех эгаси бўлган 34 ёшли тадбиркор ҳам чиқиб, ишчиларни тинчлантирмоқчи бўлган. Аммо металл конструкциялари ишлаб чиқарувчи цех ишчилари тадбиркорга тан шикастлари етказган. Ушбу ҳодисада цехлар ишчиларидан ташқари ҳеч ким қатнашмаган, шунигдек четдан биров бостириб келмаган.

Ушбу факт бўйича Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а», «б», «в» бандлари («Безорилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда миллий либослар билан шуғулланувчи 34 яшар тадбиркор аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар ва видео пайдо бўлган эди.

Изоҳ билдириш