52515

Рашиджон Қодиров учун одил судлов талаб қилинди

Ўзбекистон 10 апрель 22:41 1 049

Amnesty International коррупцияда айбланиб, қамоқда сақланаётган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг суд ишида очиқликка ва судларда мустақил экспертлар ҳамда халқаро кузатувчилар иштирокини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда Amnesty International’нинг 8 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўлланган мактубида ёзилган, деб хабар беради «Газета.уз».

Мактубда халқаро ташкилот Президент Мирзиёевни Рашиджон Қодиров ва у билан бирга тергов қилинаётган 12 нафар шахсни қийноқларга солиб, ғайриинсоний муносабатдан ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда зарур бўлган малакали тиббий ёрдам олишига имконият яратиб беришни сўраган. Ташкилот собиқ бош прокурор қийноқларга солинган бўлиши эҳтимолидан ташвишдалигини билдириб ўтган.

Маълумот учун, Рашиджон Қодиров 23 февраль куни қўлга олинган эди. Кейинроқ унинг ўғли қидирувга берилгани маълум қилинди. 2018 йил май ойи охирида эса Рашиджон Қодиров қон босимидан азият чекиб, маҳбуслар шифохонасига ётқизилгани маълум бўлди.

Изоҳ билдириш