52460

300 АҚШ доллар пора олган ҳамширага ҳукм эълон қилинди

Ўзбекистон 9 апрель 15:02 1 817

Марҳамат тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли диагностика бўлими ҳамшираси Бахтинисо Аблоқулованинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Маълум бўлишича, у таниши орқали фуқарони ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Ҳамширани ноўрин хатти-ҳаракатидан бошқа ҳамкасблари ҳам хулоса чиқаришлари учун суд мажлиси айнан тиббиёт бирлашмасининг ўзида бўлиб ўтди. Ваҳоланки, Андижон вилоятида ҳамширалар томонидан тамагирлик қилиш, ўзгалар ишончини қозониш орқали мол-мулкини ўзлаштириш каби ҳолатлар биринчи марта содир этилаётгани йўқ.

Қилмиш-қидирмиш, дейдилар. Суд ҳукмига биноан Бахтинисо Аблоқулова ўзганинг ишончини суиистеъмол қилиб, мулкий наф кўриш ниятида бўлганликдаайбланди. Энди у 1 йил муддатга моддий манфаатдорлиги бор вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига маҳкум этилди.

Изоҳ билдириш