52446

ИИББ ходими хизмат машинасида пиёдани босиб кетди

Ўзбекистон 9 апрель 7:44 1 586

6 апрель куни соат 19.30 лар атрофида шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходими “Ласетти” русумидаги хизмат машинасида Чилонзор туманининг Муқимий кўчасида пиёдани босиб кетган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ расмий сайти хабар берди.

Пиёда (аёл киши) олинган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланган. Чилонзор тумани прокуратураси томонидан эса ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ марҳуманинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган.

Изоҳ билдириш