52437

Йўл патрул хизмати инспекторини уриб кетишди

Ўзбекистон 5 апрель 15:09 881
Фото: ИИВ

Йўл патрул хизмати инспектори хизмат вазифасини бажараётган вақтда автомобил уриб юборди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилиб ўтди.

2019 йил 4 апрель куни Яшнобод тумани Чилон ота кўчасида яшовчи Ф.Ю. «Спарк» русумли автомашинасини «ТХАЙ-Дўрмон» кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу чорраҳада вужудга келган автомашиналар тирбандлигини бартараф этаётган Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси ходимини уриб юборган.

Натижада ходим тан жароҳати билан ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш