52313

Гулнора Каримованинг қаердалиги маълум бўлди

Ўзбекистон 3 апрель 8:14 2 293

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа мижози айни вақтда қаердалиги тўғрисида маълумот берди, деб ёзади «Kun.uz»

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати, Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа мижози айни дамда қаердалигини маълум қилди.

У 1 апрель куни твиттердаги саҳифасида Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясига боргани ҳақида хабар қолдирган.

«Ҳозиргина Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясига келдим. Мижозим билан учрашишга ҳаракат қиламан», деган у.

«Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясидаги иккинчи куним», – дея ёзган у 2 апрель куни.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 5 март куни ўз уйида жазони ўташ учун умумий тартибли колонияга олиб кетилганди.

Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Изоҳ билдириш