52284

Дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси маълум қилинди

Спорт 2 апрель 15:09 672

Испаниянинг “Барселона” клуби сардори аргентиналик Лионель Месси дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси деб тан олинди.

France Football нашрининг маълум қилишича, Мессининг даромади йилига 130 миллион еврони ташкил этган.

Рейтингдаги иккинчи ўринга Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналду сазовор деб топилди. Роналдунинг йиллик даромади 113 миллион еврони ташкил этди.

Франциянинг “ПСЖ” клубида тўп сурувчи бразилиялик Неймар рейтингдаги учинчи поғонадан жой олди. Унинг даромади 91,5 миллион еврони ташкил этди. “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн 44 миллион евро билан тўртинчи ўринни эгаллади. “Реал” ҳужумчиси Гарет Бейл 40,2 миллион евро билан биринчи бешликка киритилди.

Дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийи сифатида “Атлетико” клуби мураббийи аргентиналик Диего Симеоне эканлиги маълум қилинди. Мураббийнинг даромади 41 миллион еврони ташкил этган.

Изоҳ билдириш