52167

Бухорода туғилган эгизакларнинг отасига Президент номидан Cobalt топширилди (фото)

Ўзбекистон 29 март 17:46 1 064

Бухорода туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимованинг оиласида 25 март куни уч эгизак туғилганди. Уларга Президент Шавкат Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди.

Вилоят Перинатал маркази директори Насиба Баҳронованинг сўзларига кўра, эгизаклар соғлом туғилган. Шавкат 2 кг 475 грамм, Миромон 2 кг 675 грамм, Мирзиё 2 кг 970 грамм вазн билан туғилган.

29 март куни эгизакларнинг ота-онасига Президент номидан Cobalt автомашинаси ва 3 та болалар аравачаси топширилди.

Машина Навоийдан келтирилди ва «Ўзмахсуссувқурилиш» ДУКда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Шерзод Ўринов номига расмийлаштириб берилди.

Ҳозирда она ва болаларнинг аҳволи яхши. Улар шифокорлар Насиба Рамазонова, Самия Латипова ва Зилола Шариповалар назоратида бўлиб турибди.

Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимоваларнинг эгизаклардан ташқари 4 ёшли қизи ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Бухоро вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Гулнора Самиева эгизакларнинг онаси Маҳлиё Азимовани табриклаб, унга китоб ва ўйинчоқлар топширганди.

Изоҳ билдириш