52134

Бош прокуратура: Тошкентда 6-қаватдан тушиб кетган талаба қиз вафот этди

Ўзбекистон 29 март 10:52 586

2019 йил 27 март куни соат тахминан 21:00 ларда 1994 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Талабалар кўчаси 63-сонли талабалар турар жойининг 6 қаватида жойлашган 609-хонасида вақтинча яшаган, фуқаро Ш.У., ушбу талабалар турар жойининг 6-қаватидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тушиб, олган тан жароҳатлари туфайли ТТА 2-клиникаси жонлантириш бўлимида вафот этган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш