52094

Тезкор: Тошкент вилоятида бир оиланинг 4 нафар аъзоси вафот этди

Ўзбекистон 27 март 17:59 1 260

2019 йилнинг 27 март куни соат 00 дан 29 дақиқа ўтганда Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Чирчиқ шаҳри «Бобур» МФЙ Машар кўчасидаги 17-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.Воқеа жойига зудликда 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 00 дан 39 дақиқа ўтганда кўрсатилган манзилга етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01 дан 20 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 01 дан 58 дақиқа ўтганда бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 200 кв.метр майдонда 17-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган (уйнинг 100 кв.метр майдони сақлаб қолинган)

Аянчлиси, ёнғин жараёнида шу уйда яшаган 8 нафар оила аъзоларидан 4 нафари яъни, 33 ёшлик фуқаро Б.Р, унинг рафиқаси ҳамда икки нафар 8 ва 12 ёшдаги фарзандлари вафот этган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳ билдириш