5207

Абдулазиз Комилов Кувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон 27 апрель 21:58 219

27 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Кувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ас-Саидни қабул қилди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда давлатлараро мулоқотни конструктив ва ўзаро манфаатли асосларда янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтиришга томонларда қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.

Ўзбекистонга Кувайт бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабоҳ ал-Холид ас-Сабоҳнинг бўлажак ташрифи, ҳамкорлик бўйича қўшма қўмитанинг биринчи йиғилиши ва бошқа икки томонлама тадбирларни ўтказиш муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Кувайт вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди.

Музокараларда Кувайт элчиси Аҳмад Холид ал-Жийрон иштирок этди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш