51993

ИИББ тунги клубдаги тартибсизликлар бўйича расмий хабар берди (видео)

Ўзбекистон 26 март 10:55 735

Интернетда бир нечта одам шаҳарнинг кўннгилочар муассасаларидан бирида муштлашув келтириб чиқарган видеотасвир тарқалди.

Хабар қилинишича, ҳодиса 3 март куни Сиргғали туманидаги ”Утопия” тунги клубида соат 2.00 атрофида содир бўлган ва бу муштлашувда ўнлаб одам иштирок этган.

Ички ишлар органларига 3 март куни ҳам, ундан кейинги кунларда ҳам на бу туманда, на шаҳарнинг бошқа туманларидаги кўнгилочар масканларда тартибсизликлар юз бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган. Видеода тасвирланган муштлашув оқибатида жабрланган шахслар ҳақида ҳам хабар йўқ.

Бироқ, ушбу видеоёзув қаерда ва қачон тасвирга туширилганини аниқлаштириш ҳамда тафсилотларни билиш мақсадида текширув бошланган,-дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Изоҳ билдириш