51921

Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 25 март 9:00 340

Республика Гидрометеорология маркази 26—29 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 26—27 март кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. 28—29 март кунлари эса ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарққа ўзгартириб 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 27 март кечаси 5-10 , кундузи 10-15, 28—29 март кунлари кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даражагача кўтарилади.

 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26—27 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28—29 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ, 28 март куни эса 13-18 даража илиқ бўлади.

 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26—29 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, 26 мартда кундузи 19-24 даража илиқ, 27 мартда 15-20 даража илиқ, 28—29 мартда 13-18 даража илиқ бўлади.

 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26—29 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14, кундузи 26 мартда 20-25 даража илиқ, 27 мартда 18-23 даража илиқ, 28 мартда 15-20 даража илиқ, 29 мартда 17-22 даража илиқ бўлади.

 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятарида ҳаво ўзгариб туради, 26 март куни ёғингарчилик кутилмайди, 27—29 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 26 мартда 17-22, 27—29 мартда 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади.Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 мартда кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ, 27—29 март кунлари кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳ билдириш