51914

ТИВ Ўзбекистон фуқароларига муҳим эслатма билан чиқди

Ўзбекистон 23 март 18:33 966

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россияда ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ушбу мамлакат ҳудудидан чиқишда жами 10 минг АҚШ долларигача бўлган ҳар қандай валютани декларация қилмасдан олиб кетиш мумкинлигини эслатди.

2019 йил 19 март куни Россиянинг “Кольцово” аэропорти божхона постида йўловчилар багажларини расмийлаштириш вақтида “Екатеринбург-Тошкент” йўналиши бўйича учиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси И.З. багажида декларация қилинмаган 19 минг АҚШ доллари топилган.

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, “Кольцово” (йўловчилар) аэропорти божхона пости раҳбарияти Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 16.4-моддаси Ўзбекистон фуқароси томонидан бузилганлигини тасдиқлади. Божхона текширувидан сўнг, тартиб бузган шахсга 10 минг АҚШ доллари қайтарилган ва у шу куни ватанга учиб кетган, иш ўрнатилган тартибда судга топширилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг ушбу моддасига мувофиқ, ҳуқуқбузар декларация қилинмаган маблағнинг 50 фоизи миқдорида маъмурий жаримага тортилади. Шундай қилиб, 9 минг АҚШ долларидан 4,5 минг доллари Россия давлати фойдасига ўтказилади. Қолган ярми эса Ўзбекистон фуқаросига қайтарилади.

Изоҳ билдириш