51781

Тошкентда ЙПХ инспекторлари янги формани синовдан ўтказаётгани ростми?

Ўзбекистон 18 март 9:41 301

Интернет тармоғида йўл-патруль хизмати инспекторларининг янги формада юргани акс этган суратлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу масалага ойдинлик киритди.

«ЙҲХБ йўл-патруль хизматининг икки инспектори чиндан ҳам янги формада хизматни ўтамоқда. Тажриба давомида хизмат кийимининг чидамлилиги, кийганда ва ҳаракатланишда қулайлиги  текширилмоқда», — дейилади ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев яқин ойлар ичида ички ишлар тизими ходимлари учун янги формалар жамоатчиликка тақдим этилиши тўғрисида маълум қилганди.

«Янги формалар ҳар қандай расмий чизиқлардан холи ва қулай бўлишига эътибор қаратилади. Чунки жамоатчилик орасида юрувчи, оператив жараёнларда иштирок этувчи ички ишлар ходими чаққон бўлиши лозим», – дея айтиб ўтган Рустам Жўраев махсус брифингда.

Изоҳ билдириш