51762

Отабек Умаров: насиҳат қиладиган Устоз энди афсуски, орамизда йўқ

Ўзбекистон 16 март 10:12 7 201

Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси – Отабек Умаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов вафоти муносабати билан хабар қолдирди.

«Бугун устоз Мираброр Зуфарович Усмонов 72 ёшида ҳаётдан кўз юмдилар. У киши ўзбек иқтисодиёти ва спорти ривожига улкан ҳисса қўшган, Ватанимизга катта хизмат қилган улуғ инсон эдилар.

Керак пайтда қўллаб-қувватлайдиган, насиҳат қиладиган Устоз энди афсуски, орамизда йўқ. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, жойлари жаннатда бўлсин,»- дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш