51684

Хавфли бурилиш: Машина томига чиқиб, уни “учираётган” тошкентлик (видео)

Ўзбекистон 13 март 14:01 692

Ижтимоий тармоқларда катта тезлик кетаётган машина рулини бошқарувчисиз қолдириб, машина томига ўтириб олган “эпчил” ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалмоқда. Хавфли трюкни ижро этгач, ҳайдовчи ўз ўрнига қайтади. Бироқ буларнинг барчаси унга кам қилгандек, у ўзининг қоидабузарлигини давом эттиради. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

У бироз ўтиб йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, катта тезликда машинани бошқаришда давом этади. Атрофда транспорт воситалари ҳаракатланаётганига қарамасдан, яна бир неча марта хавфли трюкларни ижро этади.

Ҳозирча ИИББ ушбу ҳолатга расмий изоҳ бергани йўқ.


Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ва машинани катта тезликда бошқарган қоидабузарларга жазо муқаррардир. Чунки улар ўз ҳаракатлари билан нафақат ўз ҳаётларини, балки бошқалар ҳаётини ҳам хавф остига қўйишади.

Изоҳ билдириш