51632

Тошкентда ИИБ ходимини осилтириб олган Нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

Ўзбекистон Бугун 7:21 0

Интернет тармоғида Nexia автомобилининг (давлат рақами 40 P 143 NА) ҳайдовчиси капотида ЙПХ инспектори билан кўча бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ҳайдовчи Фарғона вилоятида яшовчи 21 ёшли Т.Д. бўлиб, у бир нечта йўл ҳаракати қоидасини («Тўхташ тақиқланган» ва «Тўғри йўл» белгиларида кўзда тутилган) бузгани ҳолда ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмасдан, ҳаракатланишда давом этган.

Ҳозирда Т.Д. қўлга олинган ва ички ишлар бўлимига келтирилган. У ўз ҳаракатларини ЙҲҚни бузганлик ва суғурта полиси муддати тугаганлиги учун жавобгарликдан қутулиб қолмоқчи бўлганлиги билан изоҳлаган. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Изоҳ билдириш