51592

Фарғонада эр рашк туфайли хотинини ўлдириб қўйди

Ўзбекистон 11 март 7:55 508

2019 йил 9 март куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Ш.Ғ. маст ҳолда уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Г.Ғ.(исмли аёл)нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Г.Ғ. касалхонага келтирилганида вафот этган. Ш.Ғ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш