51590

Бош прокуратура «Навоийазот» ишчисининг ўз жонига қасд қилгани юзасидан расмий изоҳ берди

Ўзбекистон Бугун 21:03 0

2019 йилнинг 13 февраль куни соат тахминан 17:30 ларда Навоий вилояти, Кармана тумани, «Янгиариқ» МФЙда яшаган 17.07.1981 йилда туғилган «Навоийазот» АЖда қурилма ишчиси бўлиб ишловчи, Т.Б. «Навоийазот» АЖ цех ҳудудида темир тўсинга арқон билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратураси «Дарё»га хабар бермоқда.

Воқеа жойи шаҳар прокурори, шаҳар прокурорининг ўринбосари, шаҳар прокуратураси терговчилари, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, Навоий шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ эксперти чиқиб, кўздан кечирилган.

Кўздан кечириш давомида Б.Т.нинг эгнидаги кийимнинг чап чўнтагидан қоғоз парчасига «мени ҳеч ким мажбурламади, менинг ўлимимда ҳеч ким айбдор эмас, касаллик экан, ҳамкасбларимдан ҳамда оила аъзоларимдан узр сўрайман» мазмунида ёзилган хат топилган.

Ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, дастлабки маълумотномага кўра, Б.Т.нинг ўлими ўзини-ўзи осишдан юзага келган бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилишидан содир бўлган механик асфиксиядан юзага келган.

Ҳолат буйича Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш