51587

Тошкент осмонидан Бош вазир ва ҳоким вертолётда учиб ўтди (фото)

Ўзбекистон Бугун 21:01 3
Фото: «Газета.uz»

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 10 март, якшанба куни пойтахтни вертолётда айланиб учиб чиқди, деб ёзади «Газета.uz» шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, бу Airbus Helicopters H215 моделдаги вертолёт бўлган. Ҳокимликдагилар аниқлик киритишича, у Тошкент бош режасини яратиш мақсадида шаҳарни тасвирга олиш учун аэрофотоаппарат билан жиҳозланган.

Аввалроқ пойтахт маъмурияти Тошкентнинг бош режаси концепцияси апрель охиригача яратилишини маълум қилган эди. Ҳозирда уни яратиш устида Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари иш олиб бормоқда.

Изоҳ билдириш