51547

Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

Ўзбекистон 7 март 9:21 435

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳамда ИИББ ЙҲХБ томонидан 7 март соат 9.00 дан 19:00 га қадар пойтахтнинг айрим кўчаларида йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу кўчалар:

Ислом Каримов кўчасининг Ислом Каримов — Амир Темур чорраҳасидан Ислом Каримов – Шароф Рашидов чорраҳасига қадар бўлган қисмида;

Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз — Истиқбол чорраҳасидан Шаҳрисабз – Мустақиллик чорраҳасига қадар бўлган қисмида.

Йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари пайтида транспортлар ҳаракати қисман чекланиши мумкин.

“Юзага келадиган ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти узр сўрайди”, – дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш