51500

Тезкор тадбир: Дубайга фоҳишаликка олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 6 март 10:12 943
Фото: «iiv.uz»

2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига бир нафар аёлни фоҳишаликка олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, «иш берувчи» билан кетаётган аёлга аввалига саккиз минг АҚШ долларни ишлаб бериш шарти қўйилган бўлган. Аёл шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетилаётган бўлган.

Қўлга олинган фуқаро Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун судланган.

Изоҳ билдириш