51492

Ўзбекистонда 1 июлдан таксичилар учун янги қоидалар кучга киради

Ўзбекистон 6 март 9:22 2 176

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан бир қатор талаблар бекор қилинади:

халқаро автомобиль ташувлари учун хорижий/кўп томонлама рухсатномалар олиш учун ариза қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Шунингдек, 2019 йил 1 июлдан йўналишдаги таксилар учун тўлов терминаллари, таксометр ҳисоблагичлари, радиоалоқа воситалари (ёки уларнинг ўрнини босадиган телефон, планшет) ўрнатилади.

Таксичилар учун махсус ранг белгиланади ва улар тўхташ мумкин бўлмаган жойларга ҳам тўхташ ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари, Мирзиёев Транспорт вазирлигига бир ойлик муддатда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда енгил автомобилларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар инвентаризациясини ўтказиш вазифасини юклади.

 

Изоҳ билдириш