51453

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди.

Ўзбекистон 5 март 12:25 575

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғига асосан Рахматов Рашид Насруллоевич Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Р.Рахматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Бухоро шаҳар прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2018 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳ билдириш