51449

Тошкент вилоятида поезд темир йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди

Ўзбекистон 5 март 11:53 338

Шу йилнинг 4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди “Қибрай” ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган. Натижада М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳурматли фуқаролар! Темир йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёрликни ошириб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳ билдириш