51118

МИБ ходимлари томонидан хайдовчилардан жарималарни ундириш тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон 18 февраль 15:36 722

Жорий йилнинг 15 февраль куни Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлими, туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ 1 отряд ходимлари ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарлардан маъмурий жарималарни ундиришга қаратилган кенг қамровли тезкор рейдлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332 моддасида жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан кечиртирмай ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечикмай тўлаши лозимлиги белгиланган.
Бироқ, жорий йилнинг 15 февраль куни ҳолатига Фарғона вилоятида қайд этилган қонун талабини бузган 19902 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Мажбурий ижро бюроси туман шаҳар бўлимлари иш юритувида ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, бир иш куни давомида атиги 273 та ҳуқуқбузар томонидан тайинланган жарималар тўланмоқда.
Бюронинг Қува туман бўлими ходимлари томонидан Йўл патрул хизмати инспекторлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тадбирда жаримани тўлашдан бўйин товлаб юрган 279 та транспорт воситалари тўхтатилиб, 142 таси бўйича жарималар жойнинг ўзида бартараф қилинди ва 49,5 млн. сўм жарималар ундирилди.
Шунингдек, 137 та транспорт воситалари жарима майдончасига киритилди.
Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман шаҳарларида мунтазам ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси.

Изоҳ билдириш