51116

Алишер Султоновга яна бир вазифа юклатилди

Ўзбекистон 18 февраль 14:55 524

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Алишер Саидаббосович Султоновга Бош вазирнинг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш ҳам юкланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу янги лавозим «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги» президент қарори билан жорий этилганди.

Алишер Султонов айни вақтда энергетика вазири лавозимда фаолият юритмоқда.

Изоҳ билдириш