50845

Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони иккитага кўпайди

Ўзбекистон 29 январь 15:32 483

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Рўйхатда шу пайтгача 75 та ташкилот мавжуд эди. Аввалроқ янги ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳам мазкур рўйхатга киритилган эди.

Изоҳ билдириш