50842

Тезкор! ЙТҲ оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистон 29 январь 15:27 644
Иллюстратив фото

2019 йил 28 январь куни соат 21:00 ларда Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Баткен тумани ҳудудидан ўтувчи Ўш — Баткен — Исфана автомобиль йўлининг 207-км.да ҳаракатланиб кетаётган, давлат рақами 40 D 091 PA “Нексия” русумли автомобиль қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган Қирғизистон Республикасининг “Мерседес-спринтер” русумли фургон автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида “Нексия” автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчиси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Вафот этган фуқароларнинг жасадлари Баткен тумани шифохонаси моргига олиб борилган.

Изоҳ билдириш