50840

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Ўзбекистон 29 январь 15:20 1 065

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Хабарда келтирилишича, зилзила 2019 йил 29 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:16да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган.

Координаталар – 40,31 даража шимолий кенглик, 71,20 даража шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик ҳ=12 км. Тошкентгача масофа 224 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзиланинг кучи Фарғонада 3, Наманган ва Андижонда 2 баллни ташкил этган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Изоҳ билдириш