5083

Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон 27 апрель 13:19 224

2017 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорлиги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда айрим минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида минтақалараро Европа Иттифоқи – Марказий Осиё вазирлар учрашувини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, бўлажак икки томон учрашувлари ва ҳамкорликдаги қўшма институтлар мажлисининг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш