50789

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил қилинди

Ўзбекистон 28 январь 14:18 1 109

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 январдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил қилинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Вазирлик Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигининг қўшилиши орқали ташкил этиладиган бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

Сардор Умурзоқов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва кейинчалик Рэдинг Университетинг (Буюк Британия) магистратурасини тамомлаган, ҳозирда фан доктори илмий даражасига эга.

С.Умурзоқов узоқ муддат Ўзбекистон банк соҳасида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон, Буюк Британия) ҳамда республикамиз молия тизимида, хусусан Молия Вазирлиги Ғазначилигида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Изоҳ билдириш