50765

Прокуратура яна бир мансабдорнинг жиноятини фош этди

Ўзбекистон 23 январь 8:05 1 993

Бош прокуратура ҳузуридаги инспекциянинг Избоскан тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширувда фуқаро Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган ҳолда, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахс бу ерда меҳнат қилгани тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб келгани аниқланган. “Тадбиркор” ҳисобчи шу йўл билан ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 47,3 миллион сўмлик пул маблағини ўзлаштирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш