50762

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида ЙТҲ содир бўлди

Ўзбекистон 23 январь 8:03 676
Фото: Facebook

22 январь куни Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида икки енгил автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Интернет фойдаланувчилари хабарига кўра, ушбу тўқнашув Кичик ҳалқа йўлида Crafers (Amilov) фабрикаси яқинида содир бўлди.

Тасвирда Nexia 3 ва Lacetti автомашиналари жиддий шикастланганлигини кўриш мумкин.

Машиналар йўлда қисман ҳаракатни тўсиб қўйди.

ЙТҲда жабрланган кишилар ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Изоҳ билдириш