50465

Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровулни ғажиб ташлади

Ўзбекистон 4 январь 9:27 752

Андижон вилояти Хўжаобод тумани Хидирша МФЙ ҳудудидаги “Усмонобод файзи” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Ҳайвонот боғи”да шер унга емиш бераётган қоровулни ғажиб ташлаган. Бу ҳақда қатор маҳаллий интернет нашрларида хабарлар тарқалди.

Мудҳиш ҳодиса 28 декабрь айрим нашрларда 30 декабрь куни юз бергани айтилмоқда. Хўжаобод тумани Кўприкбоши МФЙда яшовчи 45 ёшли Ҳ.А. қафасда сақланаётган шерга емиш бераётган чоғида йиртқич унга ташланган. Оғир тан жароҳати олган Ҳ.А ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур воқеага ойдинлик киритиш мақсадида «Халқ сўзи» мухбири ҳайвонот боғи раҳбарияти билан боғланган, бироқ раҳбарият боғда шер сақланмаганини айтиб, ушбу хабарни тасдиқламаган.

Изоҳ билдириш