50378

Шавкат Мирзиёев: солиқ имтиёзлари босқичма-босқич бекор қилинади

Ўзбекистон 28 декабрь 10:31 460
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев солиқ тизимидаги ўзгаришлар ва имтиёзлар масаласига тўхталиб ўтди.

Инсофли, ҳалол солиқ тўловчи тадбиркорларга рағбатлантириш чоралари кўрилади, аммо бундан кейин ҳам солиқ тўлашдан бўйин товлаб юрадиган, яширинча фаолият олиб борадиган, қора бозорда ишлайдиган тадбиркорларга жазо чоралари эса қаттиқ бўлиши керак, деди Президент Шавкат Мирзиёев

Президентнинг таъкидлашича, муҳокамалари сўнгги бир йилдан бери давом этаётган янги солиқ сиёсати (кодекси) — бу оғир йўл, лекин мамлакат барқарор иқтисодиётга эришиш йўлидаги ягона тўғри йўлдир.

“Солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилишимиз керак. Фалон фирма, фалон ташкилотга преференциялар берсак, ривожланиш бўлмайди, хамма бир хил бўлиши керак, бозор бешафқат, лекин  шуни қилишимиз керак. Барчага имконият тенг бўлиши керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ билдириш