50340

Мубин Мирзаев янги ишга ўтказилди

Ўзбекистон 27 декабрь 13:03 726

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Муҳитдинович Мирзаев Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Ушбу хабар Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввал Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мубин Мирзаев 2017 йилнинг августида Иқтисодиёт вазирининг Макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия институтлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Изоҳ билдириш