50337

Давлат солиқ қўмитасига раис тайинланди

Ўзбекистон 27 декабрь 12:54 604

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мусаев Беҳзод Анварович Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

«Беҳзод Мусаев мамлакатимиз Президентига содиқ, кенг дунёқарашга эга, узоқни кўзловчи, тинмай изланувчан ва олдига ҳамиша стратегик вазифаларни мақсад қилиб келган юқори малакали мутахассисдир.

Б.Мусаев раҳбарлигида Президентимиз ташаббуси билан жорий этилаётган солиқ тизимини либераллаштириш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, давлат солиқ хизмати органларини инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкорига айлантириш йўлидаги ислоҳотлар фаоллик билан ҳаётга татбиқ қилинмоқда», дейилади қўмита ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 11 май куни Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мусаев Беҳзод Анварович қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Маълумот ўрнида, Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Давлат солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2010 йилда бошлаган.

Изоҳ билдириш