50306

17 минг АҚШ долларини ўғирлаган «тўртовлон» қўлга олинди

Ўзбекистон 26 декабрь 18:47 424

Шу йил 13 декабрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани А.Дониш кўчасида яшовчи М.Ш.(исмли аёл)нинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидан 17 минг АҚШ доллари ва ошхонасидан телевизор тюнерини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор тумани Сағбон кўчасида яшовчи И.М., Қўрғонтепа кўчасида яшовчи Б.М., ва А.Ҳ. ҳамда Наманган вилояти Поп тумани Яккатут маҳалласида яшовчи З.З.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тергов давом этмоқда.

 

Изоҳ билдириш