50292

Тезкор хабар! Humo Arena’даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистон 26 декабрь 13:48 888

26 декабрь куни соат тахминан 10.35 ларда Тошкентда қурилаётган Humo Arena муз саройига яқинидаги омборхона учун ажратилган ҳудудда ёнғин чиққан. Пойтахт ИИББдан Asr.uz’га маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида қурилиш материаллари ёнган.

Ўт ўчириш экипажлари томонидан ёнғин соат 11.21 да тўлиқ ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.

Дастлабки тахминларга кўра, пайвандлаш ишлари чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлган.

Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳ билдириш