50253

Хоразмлик қиз ўз отасини пичоқлади

Ўзбекистон 25 декабрь 16:36 679

Шу йилнинг 23 декабрь куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи Д.М. уйида ўзаро жанжал туфайли отаси Б.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, натижада Б.Қ. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Д.М. қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш